Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:41

Покистонда исёнчиликда гумонланган 15 киши ўлдирилди


Покистон расмийлари мамлакатнинг Афғонистон билан чегарасида Америка ҳаво кучларига тегишли экани тахмин қилинган самолётлар жанггари гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинган 15 жангчини ўлдирганини маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, тўртта ҳужумчи самолёт Шимолий Вазиристондаги Банги Дар қишлоғида жойлашган пунктлардан бирини ҳаводан ўққа тутган.

Бу ҳудуд Толиблар ва бошқа жанггари гуруҳларнинг макони ҳисобланади. Шунингдек, айни ҳудудда АҚШ ва НАТО ҳарбийларига ҳужум учун масъул кўрилган исёнчи гуруҳларнинг масканлари борлиги тахмин қилинади.
XS
SM
MD
LG