Линклар

Деҳлида қулаган бино остида 60 киши нобуд бўлди


Деҳли шаҳрида бино қулаши оқибатида камида 60 киши қурбон бўлди, 70 дан ортиғи жароҳатланди.

Полиция яна ўнлаб одам бино вайроналари остида қолган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Бу бинода 200га яқин одам истиқомат қилгани, улар орасида бошқа давлатлардан келган муҳожирларнинг оилалари кўп бўлгани айтилмоқда.

Турар-жой биноси қулаши сабаблари ҳозирча аниқ эмас, аммо, кейинги ойлар ичида тинимсиз ёққан ёмғир бинони шикастлаган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG