Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:53

Ўзбекистон: Ташқи савдо айланмаси 15,5 млрд долларга етди


Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2010 йилнинг январ-сентябр ойларида 15 миллиард 507 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси 2010 йилнинг 9 ойига оид эълон қилган ҳисоботида савдо алоқаларининг асосий қисми — 6 миллиард 481 миллионлик қисми МДҲ давлатларига, бунинг 4 ярим миллиард доллари эса Россияга тўғри келиши айтилган.

Ўзбекистоннинг иккинчи йирик савдо ҳамкори эса Хитойдир. Икки давлат ўртасида савдо айланмаси 2010 йилнинг 9 ойида ичида 1 миллиард 307 миллионни ташкил қилган.

Шунингдек, Uzdaily.uz нашрининг бу ҳисоботга таяниб берган хабарига кўра, Ўзбекистоннинг МДҲ давлатларига экспорти ҳажми ўтган йилнинг айни муддатидаги кўрсаткичдан 40 фоизга ошган. Аммо, бошқа давлатларга экспорт ҳажми 4,6 фоизга камайган.
XS
SM
MD
LG