Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:08

Барак Обама Ўзбекистонни Қурбон ҳайит билан қутлади


АҚШ Президенти Барак Обама Ўзбекистон Президент Ислом Каримов ва ўзбек халқини Қурбон ҳайити билан қутлади.

ЎзА агентлиги табрикномадан келтирган иқтибосда: “Америка халқи мен ва Мишелнинг Сиз ҳамда халқингизга Қурбон ҳайити муносабати билан изҳор қиладиганимиз энг яхши тилакларга қўшилади”, дейилади.

Шунингдек, Барак Обама мусулмонлар бу байрамни ўзаро муштарак ниятлар руҳида қутлаши ҳамда ўзаро англашув ва ҳамдардлик асосида инсониятга тинчлик, эзгулик келтириш учун сайъ-ҳаракатларни давом эттиришига умид билдирган.
XS
SM
MD
LG