Линклар

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Асқар Абдураҳмонов АҚШ ҳарбий юкларининг Қозоғистон ҳаво ҳудуди орқали транзити тижорий асосда амалга оширилиши ҳақида баёнот берди.

Эслатамиз, 12 ноябр куни АҚШ ва Қозоғистон Америка ҳарбийлари ҳамда Афғонистонда Толибларга қарши курашаётган халқаро қўшинларга мўлжалланган ҳарбий юкларни ташиш учун янги ҳаво йўлаклари очиш бўйича келишув имзолаган эди.

АҚШ томонига кўра, келишувга мувофиқ янги йўлаклардан ҳам ҳарбий, ҳам ноҳарбий юклар ташувини амалга ошириш мумкин ва бу ёнилғи ҳамда вақтни тежаш имконини беради.
XS
SM
MD
LG