Линклар

logo-print

Таиланд "Ўлим савдогари" экстрадициясини оқлади


Thailand - Alleged Russian arms dealer Viktor Bout talks to reporters as he stands in a temporary cell ahead of a hearing at the Criminal Court in Bangkok, 20Aug2010

Thailand - Alleged Russian arms dealer Viktor Bout talks to reporters as he stands in a temporary cell ahead of a hearing at the Criminal Court in Bangkok, 20Aug2010

Қурол-яроғ контрабандаси билан шуғулланишда гумон қилинган Россия фуқароси Виктор Бут Ню-Йоркка етказиб келинди.

Россия томони уни экстрадиция қилиш қарорини ноқонуний, деб қоралаган ва АҚШ-Россия муносабатларига салбий таъсир қилиши мумкинлигидан огоҳлантирган бўлса-да, Таиланд Бош вазири Абсхит Вежжажива Бутнинг экстрадиция қилинганини оқлади.

АҚШ жосуслик хизмати ёрдамида Таиландда қўлга олинган ва “Ўлим савдогари”, деган ном билан танилган 43 ёшли Бут муқаддам совет армияси зобити бўлган. АҚШ томони уни диктаторлик режими остидаги давлатлар ва Африка давлатларига ноқонуний равишда қурол сотганликда айблаган.

АҚШ суди айбдор деб топса, унга умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG