Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 02:22

Еврогуруҳ Дублинга ёрдам беришга тайёр


Брюсселда йиғилган Евроҳудуд давлатлари молия вазирлари молиявий инқироз қаршисида қолган Ирландия ҳукуматига Халқаро валюта жамғармаси томонидан ёрдам берилиши тўғрисида қарор қабул қилди.

Бироқ, ЕИ расмийси Жан Клод Жанкер бу ёрдамни олиш ёҳуд олмаслик ҳақида Ирландия ҳукуматининг ўзи қарор бериши керак, деди.

“Бу масалада қарор бериш, яъни, Европа Иттифоқи қувватловини қабул қилиш ёҳуд қилмаслик қарори Ирландия ҳукумати масъулиятидаги ишдир. Агар ҳукумат рози бўлса, Еврогуруҳ Ирландияга ёрдам беришга тайёр”, деди Жан Клод Жанкер.

Ирландия ҳукумати глобал молиявий бўҳрон оқибатлари ва кўчмас мулк бозоридаги қарзлар боис инқирозга кириб қолган банклар муаммосини ўзи ҳал қилишга қодир экани ва ташқи ёрдамга муҳтож эмаслигини таъкидлаб келмоқда. Ҳозирча Дублин қарзларни 2011 йилгача тўлаш қурбига эга экани айтилган.

Аммо, таҳлилчилар бу имконсиз экани ва ҳукумат 25 ноябрда бўладиган сайловлардан олдин ўзи обрўсини шу йўл билан сақлаб қолишга уриниб, вазиятни янада мураккаблаштираётганини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG