Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:49

Жо Байден:СТАРТни тасдиқламаслик хатарлидир


АҚШ Вице президенти Жо Байден Россия билан имзоланган янги СТАРТ битимининг Конгресс томонидан тасдиқланмаслиги мамлакат хавфсизлигига таҳдид туғдириши ҳақида баёнот берди.

Вице президент Стратегик қуролларни камайтирш тўғрисидаги келишувга эришмасдан АҚШ томони Россиянинг ядровий қуроллари арсеналини назорат қилиш имконига эга бўлмаслигини таъкидлади.

Бундан бироз аввал Сенатдаги нуфузли республикачилардан бири Жон Кил СТАРТ битимини бу йил тасдиқлаш керак, деган фикрга қўшилмаслигини айтган эди. Жон Кил ҳозир Сенатнинг бунданда муҳим ишлари кўплиги ва бу битим муҳокамаси мураккаб эканини ўз фикрига асос қилиб келтирган эди.

СТАРТ битими АҚШ Президенти Барак Обама ва Россия Президенти Дмитрий Медведев ўртасида шу йил апрел ойида Прага шаҳрида имзоланган эди.

Янги шартнома 2009 йил декабр ойида якунига етган эски СТАРТ битимининг ўрнини босиши керак.
XS
SM
MD
LG