Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:37

АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Тошкентга борди


Генерал Жэймс Маттисни Тошкет аэропортида Ўзбекистон мудофаа вазирлиги расмийлари кутиб олди.
Генерал Жэймс Маттисни Тошкет аэропортида Ўзбекистон мудофаа вазирлиги расмийлари кутиб олди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Жэймс Маттиснинг уч кунлик сафар билан Тошкентга келди.

Бу ҳақда “Газета.уз” нашри берган хабарга кўра, уч кунлик сафар давомида Ўзбекистон раҳбарияти билан шахсан учрашиш ва мамлакат билан танишишни ният қилган генерал Маттис ҳукумат расмийлари билан минтақа хавфсизлиги ҳамда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилган.

АҚШ Бош қўмондони генерал Жэймс Маттис ва Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-майор Қобул Бердиевлар ўртасида 2011 йилда хавфсизлик соҳасида ҳамкорликка оид дастур имзолангани хабар қилинмоқда.

АҚШ генералининг Ўзбекистонга сафари унинг Марказий Осиё минтақасига сафари доирасида амалга оширилди ва бундан олдин генерал Маттис Бишкекда бўлиб, президент Рўза Ўтунбаева билан учрашди.
XS
SM
MD
LG