Линклар

logo-print

Тошкент экология анжуманига Душанбени чақирмади


Экологик масалалар, жумладан, трансчегаравий экологик муаммолар муҳокамасига қаратилган халқаро анжуманга мезбонлик қилаётган Тошкент расмийлари бу тадбирга Тожикистонни таклиф қилмади.

Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар берган “Регнум” агентлиги шу кунларда ўтказилаётган Тошкент анжуманида 60 дан ортиқ халқаро ташкилот ва молиявий институтлар, 30 давлат вакиллари иштирок этаётгани ҳақида ёзмоқда.

Анжуман диққат марказида, хусусан, трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш ҳамда Тошкент ва Душанбе ўртасида низога сабаб бўлаётган гидроэнергетик иншоотлар қурлишининг минтақа экологиясига таъсири ҳам қизғин муҳокама этилаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG