Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:43

Еврозона инқироз ëқасида¸ Европа иттифоқи ҳам


ЕИ президентига кўра¸ еврозона қуласа¸ ЕИ ни ҳам айни тақдир кутмоқда.
ЕИ президентига кўра¸ еврозона қуласа¸ ЕИ ни ҳам айни тақдир кутмоқда.

Европада яна бир давлат - Ирландия молиявий инқироз ëқасида ва ҳозирда Европа иттифоқи молия мутассаддилари Ирландия банк тизимини қутқаришга қаратилган режа устида ишламоқдалар. Айни пайтда¸ Португалия ва Испания иқтисоди ҳам бўҳрон ëқасига келиб қолган.


Европа иттифоқининг пул сиëсати бўйича мутасаддиси Оллие Рейнга кўра¸ Ирландия ҳукумати юзага келган инқироздан чиқиш ва банк тизимини қутқариш борасида иттифоқ ва Халқаро валюта жамғармаси миссияси билан яқиндан ишлашга тайëрлигини билдирган.

- Бизнинг нуқтаи-назаримиздан қаралганда¸ бу ҳозирликлар лозим топилганда банк секторини реструктуризация қилишга қаратилган эҳтимолий дастур устидаги ишларнинг жонлангани белгиси сифатида кўринади¸ деди ЕИ нинг пул сиëсати бўйича мутассаддиси иттифоқ Молия вазирларининг сешанба куни Брюсселда ўтказилган йиғинидан сўнг.

Ҳозирча Дублин ҳукумати Европа давлатларининг ўз банк тизимини қутқаришига муҳтож эмаслигини айтмоқда. Aммо Ирландия банкларининг йиғилиб қолган қарзларни тўлай олишига нисбатан ошиб бораëтган шубҳалар Ирландия облигациялари учун белгиланган процент ставкаларининг ниҳоятда ошиб кетишига сабаб бўлди.

Ирландия ҳукумати ҳозиргача мамлакатдаги учта банкни давлат ҳисобига ўтказди ва қутқаришга муҳтож бўлган банклар сони ортиб бораëтгани боис ҳукуматнинг ҳам бу жараëнни давом эттириши кутилмоқда. Шу кунгача ҳукумат банкларни қутқариш учун 45 миллиард евродан кўпроқ маблағ сарфлади ва бу Ирландиянинг 2010 йилги бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 32 фоизига етганини англатади.

Европа иттифоқи¸ Европа Марказий банки ва Халқаро валюта жамғармаси вакилларининг ҳафта давомида Ирландия раҳбарияти билан музокараларни давом эттириши кутилмоқда.

Еврозонага кирган 17 давлатдан иборат Еврогуруҳ раиси Жан-Клод Юнкернинг айтишича¸ иттифоқ раҳбарияти бундан кейин қўйиладиган қадамларнинг қандай бўлишини Ирландия ҳукумати белгилашини очиқ билдирганлар:

- Ҳозирги вазият борасида бир қарорга келиш ва Европадан мадад сўраш-сўрамаслик Ирландия ҳукумати маъсулиятидадир. Агар улар ëрдам сўрагудек бўлса¸ Еврогуруҳ ва унга кирувчи 17 давлатнинг бари Ирландияга кўмак кўрсатишга тайëр¸ деди Жан-Клод Юнкер¸


Британия Молия вазири Дэвид Осборн¸ лозим бўлган тақдирда Лондон ҳукуматининг Ирландияга ëрдам беришга ҳозирлигини билдирди ва Дублиннинг бюджет муаммолари гирдобидан чиқиши Британия миллий манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади.


Ирландиядаги жорий вазият Грецияда юзага чиққан молиявий инқироздан сўнг Европа ҳудудида кузатилаëтган иккинчи йирик бўҳрон ва у евроҳудуд барқарорлигига жиддий таҳдид солмоқда.

Европа ва халқаро молия тизимлари Греция иқтисоди қулашининг олдини олиш мақсадида Афина ҳукуматига олти ой муддат билан 110 миллиард долларлик қутқарув дастури тақдим этган эди.

Сешанба куни Австрия Молия вазири Жозеф Прол¸ Греция ҳукумати қутқарув дастури доирасида белгиланган мажбуриятларини бажармагани боис¸ Афинага берилиши белгиланган фавқулодда қарзнинг навбатдаги қисмини ажратиш кечиктирилишини билдирди.

Грециядаги каби инқирознинг эндиликда Ирландияда кузатилаëтгани Испания ва Португалия каби молиявий бўҳрон ëқасида қолаëтган давлатларга қарз беришни ниҳоятда қимматлаштириб юборди.


Инқироз кўламининг кенгайиб кетишидан чўчиëтган Европа Марказий банки Европа иттифоқидан бу жараëнни тўхтатиш учун тезликда ҳаракат қилишни сўрамоқда.

Сешанба куни қилган кескин баëнотида ЕИ президенти Ҳерман Ван Румпей¸ ҳозирги вазият иттифоқдаги барча давлатлардан ягона Европа пул бирлигига ўтишни тақозо қилаëтганини таъкидлади. Румпейга кўра¸ агар еврозона инқирозга учраса¸ Европа иттифоқи ҳам шаксиз инқирозга юз тутади ва иттифоқ сифатида омон қола олмайди.
XS
SM
MD
LG