Линклар

logo-print

Бишкекдаги суд мажлиси тўполон сабаб тўхтатилди


Бишкекда апрел воқеаларида айбланаётган 50 га яқин киши устидан бошланган суд мажлиси иштирокчилар тўпалони сабаб тўхтатилди.

Бишкекдан олинган хабарларга кўра, спорт саройида ўтаётган суд мажлисига танаффус эълон қилинган кезда кимдир оломон ичига шиша улоқтирган. Ваҳимадан тартибсизлик бошланган пайтда эса маҳкама аввалиданоқ шовқин солиб турган апрел воқеалари қурбонлари яқинлари судланувчилар устига ёпирилган.

Шундай тартибсизлик бўлишини кутган милиционерлар оломонни тутиб қолгани ва судланувчилар ҳамда адвокатлар қисқа фурсатда суд залини тарк этгани хабар қилинмоқда.

Суд мажлиси 18 ноябр эрталабки соат 9 га қолдирилган.
XS
SM
MD
LG