Линклар

Ўшда ўғирлаб кетилган Дилнозани касалхонага олиб келиб ташлашди

  • Абдулла Искандар

Дилноза Ўктамова Ўш воқеалари пайтида ва ундан кейин зўрланган юзлаб ўзбек аёлларининг биридир.

Дилноза Ўктамова Ўш воқеалари пайтида ва ундан кейин зўрланган юзлаб ўзбек аёлларининг биридир.

Бундан тўрт кун аввал 20 яшар қирғиз йигити Ўшда ўғирлаб кетиб, зўрлангани айтилаётган тўрт боланинг онаси Дилноза Ўктамовани тез ëрдам касалхонасида беҳуш ҳолда топишди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатулла Раҳматуллаевга кўра, Дилнозанинг аҳволи оғир.


Иззатулла Рахмаутллаев Ўш шаҳридаги касалхонадан туриб, буларни гапириб берди.

- Реанимацияда ëтибди. 14 ноябр куни ўғирлаб кетилган. Ўктамова Дилнозани ҳозир бизнинг ташаббускор аëллар Ўш шаҳар касалхонасининг реанимация бўлимидан топиб келишди. Қиз жуда оғир аҳволда ëтибди.

Озодлик:
Дилноза Ўктамовани ким бу аҳволга солди?

- Буни ўғирлаб кетган қирғиз йигитлари қилишган.

Озодлик: Исм фамилиялари борми?

- Ҳозирча номаълум. Қизни ҳозир бизнинг ташаббускор аëллар бориб топишди, дейди Иззатулла Раҳматуллаев.

Тўрт фарзаанднинг онаси, 30 яшар Дилноза Ўктамованинг отаси Абдулҳомид ҳожи ака ҳозир қизи ëтган касалхонага етиб борганини айтади.

- Ҳозир оғир аҳволда. Икки кундан бери овқат емабди. Каламуш дори ичиб юборибди, дейди Абдулҳомид ҳожи.

Бундан олдин ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатулла Раҳматуллаев Дилнозани қандай қилиб ўғирлаб кетилгани тафсилотларини Озодлик мухбирига айтиб берган эди.

- Куëв билан кетаëтган пайтда куëвини уришиб, куëвини беҳол ҳолда қилишиб, ўғирлаб кетишган. Ташаббускор гуруҳ билан бордик. Борсак, ота-оналари қон қақшаб йиғлаб ўтиришибди. У ерга халқаро ташкилот вакиллари келишибди. Ота-онаси ариза ëзиб шаҳар милициясига боришса, отангга бор, энангга бор қилишиб, қабул қилишмабди. Охири халқаро ташкилотларнинг босими остида қабул қилди, деган эди Иззатулла Раҳматуллаев.

Дилнозанинг отаси Абдулҳомид ҳожига кўра, Дилноза касалхонада пайтида уни қирғизлар таъқиб қилишни бошлашган, кейин эса куëвини уриб қизни олиб қочиб кетишган.

- Касалхонада эди. Бу уйига келганда, эрини уриб олиб чиқиб кетишган. Уйига борган маҳалда эрини уриб олиб кетишган. Куëв бола қонига ботиб, тўрт боласини етаклаб “қирғизлар қизингизни олиб кетиб қолди”, деб келди. Шунинг буëғи тўрт кундан бери йўқ. У 20га кирган бола экан. Бу 30га кирган тўрт болали қиз. Аризани кўтариб шаҳар милициясига чиқсак, олмади. Кейин БМТ билан бориб зўрға олдирдик, дейди Абдулҳомид ҳожи ака.

Ўш вилоят ва шаҳар ички ишлар бошқармаси "Дилноза Ўктамовани зўрлаганлар қидириляптими?" деган саволимизга¸ "Бундан хабаримиз йўқ" деб жавоб беришди.

Ўшда кузатувлар олиб бораëтган ҲРУ, Халқаро амнистия ва Қизил хоч ташкилотлари юзлаб ўзбек аëлларининг жинсий тажовуз қурбони бўлганини айтишади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG