Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:44

Маккада Шайтонга тош отиш маросими давом этмоқда


Бугун Саудия Арабистонида Ҳаж ибодатининг сўнгги йирик рукни саналган Шайтонга тош отиш маросими давом этмоқда.

Уч кун давом этадиган маросимни адо этиш авваллари тиқилинчлар рўй бериши оқибатида қурбонлар билан ўтар эди. Аммо, Саудия ҳукумати бу муаммони ҳал қилгани ва ўтган йилги ҳамда бу йилги маросим қурбонларсиз ўтгани хабар қилинмоқда.

Бу йилги Ҳаж ибодатини кузатишда бизга кўмак берган қорасувлик имом Рашод қори Камолов сўзларига кўра, ўзбекистонлик ва қирғизистонлик миллатдошларимиз ҳам ибодатни соғ-омон бажармоқдалар.
XS
SM
MD
LG