Линклар

logo-print

Талабоний Тариққа ўлим ҳукмини ижро этмаслик ниятида


Ироқ Президенти Жалол Талабоний ўтган ойда ўлимга ҳукм қилинган Ториқ Азизга нисбатан жазони ижро этиш тўғрисидаги фармонни имзоламаслигини билдирди.

Бу ҳақда Франция телевидениесига интервю берган Талабоний Ториқ Азизни “ироқлик насроний бўлгани ва ёши 70 дан ошгани учун” аяётганини таъкидлади.

74 ёшли Ториқ Азиз Ироқдаги исломий партияларни таъқиб қилгани учун айбланган ва 2003 йилдан буён ҳибсда сақланаётган эди.

Унинг ўлимга ҳукм қилинганини баъзи давлат ҳукуматлари, жумладан, Ватикан ҳам танқид қилган.
XS
SM
MD
LG