Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:44

Виктор Бут қўйилган айбларни бўйнига олмади


Ноқонуний қурол-аслаҳа савдосида айбланиб, Таиланддан Қўшма Штатларга экстрадиция қилинган россиялик тадбиркор Виктор Бут чоршанба куни Ню Йоркдаги маҳкамада ўзига қўйилган айбларнинг биронтасини бўйнига олмади. Ҳакам Бутни ҳибсда ушлаб туришга қарор қилди.

Россиялик тадбиркор устидан кейинги маҳкама январ ойида ўтказилиши билдирилди.

Виктор Бут 2008 йил Бангкокда Колумбия исёнкорлари қиёфасида келган жосусларга қурол сотишга уринганликда айбланиб қўлга олинган ва сешанба куни Бангкокдан Ню Йоркка учириб юборилган эди.

Россия унинг АҚШга топширилиши қонуний исбот асосида амалга оширилмаганини билдирган.
XS
SM
MD
LG