Линклар

Гуантанамо собиқ маҳбуси устидан ҳукм чиқарилди


АҚШдаги фуқаролик судида Гуантанамо собиқ маҳбусига нисбатан ҳукм чиқарилди. Танзания фуқароси Аҳмад Ғилоний қўйилган айбларнинг бириси бўйича, яъни АҚШ манфаатларига қарши фитнада қатнашганликда айбдор топилди.

Ню Йоркда фуқаролик суди ҳакамлари Ғилонийни бошқа жиноятлар, жумладан, террорчилик ва қотиллик бўйича айбсиз топишди.

Тергов хулосасига кўра, Ғилоний Кения ва Танзаниядаги АҚШ элчихоналари олдидаги 1998 йилги террор ҳужумлари ижрочиларига портлатгичларни етказиб берган. Ўша портлашлар оқибатида 224 одам ҳалок бўлган эди.

Ғилоний устидан ҳукм 25 январ куни ўқилади. Унга 20 йилдан умрбод қамоқ жазосигача тайинланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG