Линклар

logo-print
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳига кўра, "Жаслиқ" қамоқхонасида қийноқлар камаймаяпти, балки борган сари ваҳшийроқ тус олмоқда.

Қийноқлар ва калтаклар оқибатида "Жаслиқ" колонияси маҳбуси 31 ёшли тошкентлик Миркарим Саидкаримов мажруҳ бўлиб қолган.

Бу ҳақда махбуснинг онаси Клара Алимова Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳига маълум қилган.

Миркарим Саидкаримов онасига 159-модда билан қамалганларни мунтазам жарима ҳибсхонасига қамашлари, уришлари, кўпларни ўлгунча калтаклашларини айтиб берган.

Апрелда колонияга учрашувга келган Алимова азоблаб ўлдирилган уч нафар маҳкум ҳақида эшитганини ҳам айтган.

Қорақалпоғистоннинг шимолий чеккасида жойлашган "Жаслиқ" колонияси халқ орасида"борса келмас" номини олган.
XS
SM
MD
LG