Линклар

logo-print
Россия Президенти Димитрий Медведев Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод билан учрашувда Теҳрон ядровий дастури тинч мақсадлари йўлида бўлиши лозим, деб таъкидлади.

Икки етакчи Озарбайжон пойтахтида Каспий давлатлари саммити чоғида иккитомонлама учрашув ўтказди.

Бундан бироз муқаддам Россия телевидениесига интервью берган Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Теҳрон билан Москва ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик алоқалари бўлишига баъзи қудратли давлатлар тўсқинлик қилганини, лекин Эрон яна ўша ҳамкорлик алоқаларига қайтиш истагида эканини билдирган эди.

Икки давлат ўртасидаги алоқаларга сентябр ойида — Москва Теҳронга S-300 русумли ракеталарни етказиб беришни тўхтатганида совуқчилик тушган эди. Бундан ташқари, Россия томони ядровий дастур устида Теҳронга нисбатан БМТ Хавфсизлик кенгаши жорий этган санкцияларни қувватлагани ҳам алоқаларнинг ёмонлашувига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG