Линклар

logo-print

Ўш қирғинини Хавфсизлик кенгашида кўриш сўралмоқда


Марказий Осиёдаги миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида сентябр ойида Брюсселда тузилган Алишер Навоий номидаги ташкилот раҳбари Ўш қирғини ҳалиям бўлса БМТ Хавфсизлик кенгашида кўрилиши лозим, деган фикрда.

Дилмурод Тиллахўжаевнинг Озодликка айтишича, шу пайтгача бу масалани БМТ даражасида муҳокама этиш таклифи амалга ошганда, Ўшда яна юзлаб кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, хусусан, шу кунларда ёш қиз-жувонларнинг зўрланиши, хўрланишига йўл қўмасликнинг имкони бўлар эди.

"Бизгача келган маълумотларга кўра, бу масалани Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилиш таклифи кенгашга аъзо Россия ва Хитой томонидан рад этилган. Агар Ўшга полиция кучларини киритиш масаласи БМТ даражасида ҳал қилинганда эди, балки яна юзлаб жонларни ҳаёт сақлаб қолган бўлар эди. Афсуски, буни тинглашни исташмади", дейди Дилмурод Тиллахўжаев.

Алишер Навоий номидаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти 25 ноябр куни ушбу талабни, шунингдек, ҳозирда Ўшда иш олиб бораётган халқаро текширув комиссияси билан ҳамкорликни кенгайтириш таклифини илгари суриб, Венада пикет ўтказишни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG