Линклар

Бурятия Олий суди Алексей Бурксерни озод қилмади


Алексей Бурксер

Алексей Бурксер

Бурятия Олий суди “Бурятзолото” ОАЖ бош директори Алексей Бурксер ҳимоячиларининг уни озодликка чиқариш бўйича критган илтимосномасини рад этди.

- Улан-Уде тергов изоляторида 13 ноябрдан буён Ўзбекистонга экастрадиция қилиниши хавфи остида сақланаётган Алексей Бурксернинг тақдирини Россия Бош прокуратураси ҳал қилади, деди Бурятия Бош прокуратураси расмийси Ирина Киселева.

13 ноябр куни Россиянинг Улан-Удэ шаҳрида Навоий тоғ-металлургия комбинатининг собиқ бош инженери Алексей Бурксер ҳибсга олинган эди. Бир йилдан бери Россиянинг “Бурятзолото” акционерлик жамияти бош директори лавозимида ишлаб келган Бурксер Ўзбекистон сўровига кўра қўлга олинган.

"Бурятзолото" бош директори Алексей Бурксерга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 167, 209 ва 205 моддалари, яъни “катта миқдорда маблағларни ўзлаштирганлик ва талон-тарож қилганлик, мансаб ваколатини қасддан суиистеъмол килганлик ва фирибгарлик” юзасидан Самарқанд ички ишлар бошқармаси жиноий иш қўзғаган.

Ўзбекистон қонунларига кўра, Бурксернинг бу айбловлари тасдиқланса, унга бир йилдан ортиқроқ қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG