Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:40

Футбол, Каримов ва Ойбарчин Бакирова


Озодликка сим қоққанлардан бири ўзбек футболидаги муаммолар ҳақида гапирган бўлса, бошқаси президент Каримовнинг "куйиниб" ишлаётгани, лекин атрофидаги амалдорларнинг бефарқлигидан шикоят қилса, яна бири Ойбарчин Бакирова ижоди ҳақида эшиттириш тайёрлашимизни сўради.


Ўзбек футболи ҳалол ўйин кўрсатмади


деб гап бошлаган навоийлик суҳбатдош “Нега Озодликда спорт эшиттиришлари кам?” дея савол қўйди.

- Спорт ҳақида умуман маълумот йўқ. Айниқса футбол ҳақида. Манчестер Юнайтед, Реал, Челси, Арсенал, Барселона ва бошқа. Ўзбек футболига умуман қизиқмайман. Чунки Ўзбекистоннинг футболи честний эмас. Тўғрисини айтаман, тоза футбол Бунëдкор Насаф билан ўйнайди. Қолганлари курашмайдида ҳеч ким, дейди навоийлик суҳбатдош.


Россиядан депорт қилинган ўзбек мардикори кимга шикоят қилсин

деган саволни қўйди ўзини Хоразмдан деб таништирган меҳнат муҳожири.

- Хоразмданман. Битта масала бўйича телефон қилган эдим сизларга. Бу ердан депорт бўлиб кетган инсоннинг нимасини билса бўладими. Қанақа қилиб билса бўлади депорт бўлганми, бўлмаганми? Ошнам Москвада ишлаб юрган пайти олтита кишини депорт қилишади. Шунинг депорт бўлганми ëки бўлмаганми аниғини билса бўладими деб мурожаат қилаëтган эдим. Қайтариб юборишаяптида баъзиларини, дейди хоразмлик суҳбатдош.


Ўзбекистонда фақат Каримов ишлайди прокурорлар эса бефарқ

дейди акасини ноҳақ қамалган деб ҳисоблагани учун 300 дан зиëд шикоят ëзган навоийлик фермер.

- Мен Навоий вилояти Нурота туманидан Аҳмедов Абдураззоқ бўламан. Укам 2009 йил 13 февралда ноқонуний қамалган. Мана қарийб икки йил бўлаяпти ҳали суд тамом бўлгани йўқ. Бор-йўғи олти ой раис бўлган. Бирор киши сўрамайди. Илтимос ëрдам қилинглар.

Мана шикоят билан БМТга чиққанман. У Европа судига ўтказган. Америкада ëки межамериканский нимада кўради деган гап бўлаяпти. Бу бир йилдан кейин бўладими, олти ойдан кейин бўладими номаълум. Илтимос ҳеч бўлмаса президентга битта шикоятимни туширишга ëрдам бериб юборинглар. Айтаяпманку, унинг бирор грамм айби йўқ. Аҳмедов Султон Меҳриевич. Навойи вилояти, Нурота тумани, Шароф Рашидов ширкат хўжалиги раиси эди. Бор-йўғи олти ой ишлади. Олти ойда олти йиллик раис қиладиган ишни қилиб қўйди. Колхозни тиклади. Бу солиқ департаментига ëқмади. Чунки солиқ департаменти кохозларнинг мулкларини олиб, арзимас нархларга сотиб юборардию қарзига. Шунга бу қарши чиқиб республика қишлоқ хўжалиги вазирига чиқиб, тўхтатиб қўйди. Фермер хўжалигига ҳозир мен раис бўлганман.

Мана ҳозир шартнома бўйича 10 тонна топширишимиз керак. Мен ҳозир суднинг олдида жавоб бераяпман. Лекин мулк кетган. Укамнинг Газ 2131 волгаси бор эди. Яланғоч қилиб ичида бирор нарса қолдирмасдан олган. Ҳатто иккита янги балонини ечиб қўйган. Аккумуляторини олган. Ҳужжат фермер хўжалигида бирор грамм йўқ. Бирор киши сўрамайди. 300дан ошиқ шикоят билан чиққанман бутун республика миқëсида. Кеча бобомиз Ислом Абдуғаниевич қанча гапирди телевизорда. Лекин ҳамма жойни хароб қилиб, расво қилиб юрган биринчи очередда прокурор. Бирор киши назорат ҳам қилмайди. Мен 300га яқин ариза берган бўлсам, бирорта жавоб олганим йўқ. Ҳозир укам ўта оғир аҳволда. Қанд касали, жигар касали бўлган. Оғир аҳволда. Бирор киши сўрамайди, дейди 300 дан зиëд шикоят ëзган навоийлик фермер.


Дубляж маликаси Ойбарчин Бакирова билан суҳбат қилиб беринг

деб илтимос қилди Озодликни 1996 йилдан бери эшитадиган бахмаллик мусиқа муаллими.

- Мен Одил ака бўламан. Қалайсиз ака? Соғлиқлар яхшими?

Озодлик: Қаердансиз?

- Бахмалдан. Битта илтимос бор эди сиздан. Битта таклиф бор эди. Сизнинг Чодирхаëл дастурингиз борку, ўшанга бир Ойбарчин Бакирова билан суҳбат ўтказиб берасизми? Чунки у киши ҳам яхши актрисада. Дубляжларда кўп овозларини эшитамиз. Ўқитувчи бўлиб ишлаганман. Биринчи гуруҳ ногирониман. Мен учун ҳаëти ҳам, ижоди ҳам қизиқ. Дубляжда кўп кузатаманда. Ўзбекистонда бу киши билан камдан кам суҳбат бўлади. Унинг онаси Қамара Бурнашева ҳақида кўп эшиттириш бўлади. Ойбарчин Бакирова ҳақида кам бўлади. Умуман мени ҳаëти қизиқтиради. Мен гудок ташламасам ҳам икки ҳафтадами, ҳар ойдами телефон қилиб турсангиз, ўзим қизиқарли мавзуларни айтиб тураман. Омад ишларингизга. Яхши кунларда кўришайлик, дейди бахмаллик Одил ака.

******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG