Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:52

Барак Обама АҚШнинг собиқ мудофаа вазирлари ҳамда давлат котиблари билан учрашди


Россия билан стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш борасидаги битимнинг тезроқ ратификация қилинишини хоҳлаётган АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйда мамлакатнинг собиқ мудофаа вазирлари ҳамда собиқ давлат котибларини тўплади.

Учрашув чоғида Обама мазкур битимнинг ратификацияси АҚШ миллий хавфсизлиги учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Оқ уй раҳбари Сенатда битимнинг январ ойига қадар ратификация этилишини истаяпти. Сабаби келаси йил бошидан АҚШ конгресси юқори палатасида демократлар сони камаяди.

Республикачилар Россия билан тузилган бундай шартноманинг тезроқ ратификация этилишини савол остига олишаётган эди.
XS
SM
MD
LG