Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:11

АҚШ 2014 йилгача Афғонистон хавфсизлигини таъминлайди


АҚШ Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш масъулиятини маҳаллий кучлар ихтиёрига 2014 йилга қадар топширишни кўзламоқда, лекин бу халқаро кучларнинг мамлакатдан олиб чиқлиши муддати эмас.

Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси Жэфф Моррел пайшанба куни баён қилди. Жаноб Моррелга кўра, афғон кучлари 2014 йил охирига қадар бутун мамлакат хавфсизлигини назорат қилишни эплай олмаслиги ҳам мумкин.

Бунақа вазиятда Қўшма Штатлар ўз ҳарбий қўшинларининг бир қисмини маълум муддатга Афғонистонда қолдиришига тўғри келади.

Бугун Лиссабонда очилажак НАТО саммитида АҚШ Президенти Барак Обама ва ҳарбий альянснинг бошқа аъзолари Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш масъулиятини 2014 йилга қадар маҳаллий кучлар ихтиёрига топшириш режасини маъқуллашлари кутилаяпти.
XS
SM
MD
LG