Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:50

Порт-о-Пренсда намойишчилар ва БМТ кучлари ўртасида тўқнашув рўй берди


Ҳаити пойтахти Порт-о-Пренсда юзлаб намойишчилар ва БМТ тинчликпарвар кучлари ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Намойишчилар БМТ ҳарбий хизматчиларини вабо касаллигининг тарқалишида айблаб, уларга қарата тошларни улоқтиришди.

Ҳаитидаги бу каби тўқнашувларда сўнгги бир неча кун ичида камида уч киши ҳалок бўлди.

Вабо эпидемияси Ҳаити шимолида бир ой аввал тарқала бошлаган эди. Ўшандан бери 14 мингдан зиёд одам бу касалликни юқтирди. Мингдан зиёд одам бу касалликдан нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG