Линклар

Ўзбекистон Тожикистонга яна экологик эътироз билдирди


ТАЛКОнинг заҳарли чиқиндиларидан Сурхондарëдаги экологик вазият энг кўп зиëн кўрмоқда¸ дейилади Умаров маърузасида.

ТАЛКОнинг заҳарли чиқиндиларидан Сурхондарëдаги экологик вазият энг кўп зиëн кўрмоқда¸ дейилади Умаров маърузасида.


Тожикистондаги ТАЛКО алюминий заводи чиқиндилари оқибатида Ўзбекистоннинг тўртта районига 2005-2008 йилларда етказилган экологик ва иқтисодий зиëн 282 миллион доллардан кўпроқни ташкил этади¸ дея баëнот берди Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Наримон Умаров.

“Марказий Осиëнинг трансчегаравий экологик муаммолари ва уларни ҳал қилишда халқаро ҳуқуқ механизмларини қўллаш” мавзуидаги халқаро анжуманда нутқ сўзлаган Умаров ТАЛКО чиқиндилари туфайли Сурхондарë вилоятидаги экологик вазият йилдан йилга оғирлашиб бораëтганини таъкидлади.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Тожикистон ҳукуматининг Роғун ГЭСи қуриш режасига нисбатан Тошкент эътирозини яна бир бор таъкидлади.

Умаровга кўра¸ Ўзбекистон мутахассислари тахминича¸ Роғун қурилиши минтақа экологиясига тузатиб бўлмас зиëн еткизади ва Ўзбекистонга беш йил ичида еткизиладиган зарар кўлами 17 миллиард 800 миллион доллардан ошади.

7 октябрда Қорақалпоғистон фермерлари билан учрашган президент Каримов Роғун қурилишини ахмоқона лойиҳа деб атаб¸ унга қарши курашни тўхтатмаслигини таъкидлаган эди.

- Орол қуриëтган бир пайтда Амударëни маҳкам ушлаб туришимиз керакми йўқми¸ сувининг бир граммини ҳам камайтирмайсан¸ деб¸ деган эди деҳқонлар билан деҳқончасига гаплаша туриб Ўзбекистон раҳбари 7 октябр куни.
XS
SM
MD
LG