Линклар

Руслан Чагаев бугун яна рингга тушади


Чагаев ҳар гал рингда ўзбек спорти шарафини ҳимоя қилмоқда.

Чагаев ҳар гал рингда ўзбек спорти шарафини ҳимоя қилмоқда.

Бугун Германиянинг Ҳамбург шаҳрида WBA версияси бўйича экс-чемпион Руслан Чагаев америкалик боксчи Тревис Уокер билан рингга тушади. Мазкур жанг ғолиби WBA тоифасидаги жорий чемпион Дэвид Хэйга қарши рингга тушиш имконини қўлга киритади.

18 ноябр куни жанг олдидан боксчилар вазни ўлчанганда Руслан Чагаевнинг 105¸2 килограм¸ рақибиУокернинг эса¸ роппа-роса 100 килограм экани аниқланди.

Матбуот хабарларига кўра¸ бугунги жангда Чагаевнинг қўли баланд келиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 22 май куни айни Ҳамбург шаҳрида ўтказилган жангда Руслан Чагаев австралиялик рақиби Кали Миҳанни мағлуб қилган ва WBA бўйича чемпионликка даъвогарлик ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Асли андижонлик Руслан Чагаев кўпдан Германияда истиқомат қилмоқда¸ аммо ҳар бир жангга Ўзбекистон байроғи остида тушмоқда.
XS
SM
MD
LG