Линклар


Туркманистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Боймурод Хўжамуҳамедовнинг айтишича¸ Ашхобод ҳукумати Европа иттифоқи томонидан қувватланилаëтган Набукко лойиҳаси учун йилига 40 миллиард кубометр газ ажратишга тайëр.

Мазкур баëнот 36 давлатдан келган 700 делегат иштирокида ўтаëтган Туркманистон газ ва нефт саноати истиқболларига бағишланган анжуманда янгради.

Хўжамуҳамедовга кўра¸ туркман газини Набукко қувурларига етказиб бериш мақсадида Каспий тубидан ўтувчи қувурлар лойиҳасига оид келишув имзоланилади. Ҳозирда¸ айтилишича¸ Туркманистондаги энг йирик газ конларини Каспий соҳили билан боғловчи қувурлар ëтқизиш ишлари бошланган.

Ўз газини жаҳон бозорига турли йўналишлар орқали экспорт қилишга қизиқиш кўрсатиб келаëтган Туркманистон раҳбарияти¸ ҳозирча Россияни четлаб ўтувчи Набукко лойиҳасини қўллашини билдирса-да¸ ҳозирга қадар бу лойиҳага қўшилганини англатувчи бирор келишувни имзолаган эмас.
XS
SM
MD
LG