Линклар



Венада ўлдириб кетилган чечен диссиденти ишини кўриб чиқаëтган Австрия суди Чеченистон президенти Рамзан Қодировни видео-конференция орқали сўроқ қилмоқчи.

Чеченистон хавфсизлик хизматининг Австриядан сиëсий бошпана топган собиқ расмийси Умар Исроилов 2009 йил январида Венада ўлдириб кетилган эди. Австрия полицияси хулосасига кўра¸ аввалига Исроиловни ўғирлаб кетиш уриниши бўлган ва у муваффақиятсизликка учрагач¸ диссидент ўлдириб кетилган.

Ҳозирда Австрия суди мазкур қотилликка алоқадорликда гумон қилинаëтган уч шахс ишини кўриб чиқмоқда¸ аммо Исроиловга ўқ узган одамнинг ҳамон озодликда юргани айтилмоқда.

Австрия адлия тизимлари собиқ чечен расмийсини ўлдириш ҳақида шахсан президент Рамзан Қодиров буйруқ берган¸ деган ишончда. Бироқ ҳозирча тўпланган далилларнинг Қодировга расмий айб қўйиш учун етарли эмаслиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG