Линклар


АҚШ президенти Барак Обама икки кунлик НАТО саммитида қатнашиш учун Лиссабонга келди.

Афғонистондаги халқаро кучлар сонини қисқартириш дастурининг мазкур саммит кун тартибидаги асосий масала бўлиши кутилмоқда.

Испаниядаги "El Pais" газетасига берган бугунги интервюсида Обама¸ НАТО етакчиларини Афғонистондаги ўзгаришларнинг давомийлигини таъминлаш қароридан қайтмасликка чақирди.

Хабарларга кўра¸ Лиссабон саммитида НАТО га аъзо давлат раҳбарларининг Ҳамид Карзай таклифини қўллашлари кутилмоқда. Карзай таклифи эса¸ 2014 йил охирига бориб Афғонистондаги хавфсизлик вазияти учун маъсулиятни мамлакат қуролли кучлари зиммасига топширишни кўзда тутади.

Келаси йилдан бошлаб Афғонистонда жойлашган 140 минг аскарлик халқаро қўшиннинг босқичма-босқич чиқарилиши кутилмоқда.

НАТО саммитида¸ шунингдек¸ кибернетик ҳужумлар ва террорчиликка қарши курашнинг келаси ўн йилга мўлжалланган стратегик концепцияси ҳам муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG