Линклар

Туркман чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини отиб ўлдирди


Икки президентнинг дўстлик ҳақидаги баëнотларига қарамай¸ ўзаро чегарадаги вазият аянчли ҳолда қолмоқда.

Икки президентнинг дўстлик ҳақидаги баëнотларига қарамай¸ ўзаро чегарадаги вазият аянчли ҳолда қолмоқда.


Туркман чегарачилари¸ Ўзбекистон фуқаросини Ўзбекистон ҳудудида отиб ўлдириб¸ жасадни ўз ҳудудига олиб кетди.

Бу хабарни Озодликка Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармасининг исми айтилишини истамаган ходими маълум қилди.

Расмийга кўра¸ 16 ноябр куни Хоразм вилояти Шовот туманининг Туркманистонга туташ Бўзëп қишлоғи ҳудудига уч нафар туркман чегарачиси ўтиб¸ Шовот тумани Қангли қишлоғида яшовчи Мақсуд Ражаповни отиб ташлашган.

Манбанинг айтишича¸ ўқ овозини эшитган ўзбек чегарачилари воқеа жойига етиб боришганида туркман чегарачилари¸ чегара бўйлаб ўтган тиканли сим деворидан очилган қўлбола туйнукка қайтиб кириб кетишган

Ички ишлар бошқармасидаги манбага кўра¸ Мақсуд Ражаповни отиб ўлдирган туркман чегарачилари гуруҳи раҳбарининг исми ва унвони ҳам аниқ.

- Тошҳовуз чегарачилари гуруҳи коммиссари Эбергенов Ўзбекистон фуқароси жасадини Туркманистон ҳудудига олиб ўтишга буйруқ берган¸ дейди хоразмлик зобит.

Айтилишича¸ ҳозир Мақсуд Ражаповнинг яқинлари унинг жасади қайтарилишини кутиб чегарада туришибди.

Ўзбек -туркман чегарасидаги вазиятни кузатиб бораëтган хоразмлик ҳуқуқ фаоли Ҳайитбой Ëқубовга кўра¸ кейинги 10 йил мобайнида юздан ошиқ Ўзбекистон фуқароси Шовот туманидан ўтган чегарада туркман чегарачилари тарафидан отиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG