Линклар

"Эшшак блоггерлари"нинг иккинчиси ҳам озод этилди


Озодликка чиққан Эмин Миллий.

Озодликка чиққан Эмин Миллий.


Озарбайжон суди қамоққа ташланган икки блоггернинг яна бирини озод қилди.

Бугун Баку маҳкамаси 2009 йил ноябрида безориликда айбланиб 2¸5 йил озодликдан маҳрум этилган Эмин Миллийни озодликка чиқарди. Пайшанба куни эса¸ айни айб билан 2 йилга қамалган Аднан Ҳожизода озод этилган эди.

Ўз блогида матбуот анжумани ўтказаëтган эшшак видеосини қўйганидан кўп ўтмай қамоққа олинган бу иккала журналист “эшшак блоггерлари” дея ном чиқарди ва ҳукумат расмийларини танқид қилиб келган бу блоггерларнинг қамалиши халқаро майдонда кескин эътирозларга сабаб бўлиб келаëтган эди.
XS
SM
MD
LG