Линклар

Руслан Чагаев яна ғолиб


Germany/Uzbekistan - Ruslan Chagaev joined the battle under the flag of Uzbekistan, 22May2010

Germany/Uzbekistan - Ruslan Chagaev joined the battle under the flag of Uzbekistan, 22May2010

Профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев америкалик рақиби Тревис Уолкер устидан ғалаба қозонди. Жанг кеча Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик Чагаев шу йилнинг май ойида австралиялик рақиби Кали Миҳанни енгиб, яна чемпионлик камарига даъвогарлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпионлиги камари ҳозир британиялик боксчи Девид Ҳейдадир.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи бундан аввал ўтказган 26 та жангининг 24 тасида ғалаба қозонган, биттасида мағлуб бўлган ва яна биттасини дуранг ҳисоби билан якунлаган.
XS
SM
MD
LG