Россия НАТО нинг Европа давлатларини ракета ҳужумига қарши мудофаа қилиш тизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик чақириғига ижобий муносабат билдирди, аммо, таклифни дарҳол қабул қилиш истагини билдирмади.
Президент Димитрий Медведев Москва НАТО нинг бу хусусдаги лойиҳаларида рус мутахассисларининг иштирокига тайёр экани, аммо, Россия бундай лойиҳаларда ўзаро тенг ҳуқуқли ҳамкор сифатидаги иштирок этишини таъкидлади.
Шанба куни Лиссабон шаҳрида бўлган НАТО-Россия саммитида сўзлаган Медведев, жумладан, шундай деди:
“Бизнинг бу соҳадаги иштирокимиз фақат ҳамкорликка асосланади. Бу ерда бошқа ҳеч бир кўринишда, яъни, намойшикорона кўринишдаги иштирокимиз ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин. Яъни, биз тўлиқ ҳолда бу соҳадаги ҳамкорликда иштирок этамиз, ахборот алмашамиз, баъзи муаммоларни ечишда масъулиятли қарорлар қабул қиламиз ёки биз бунда умуман иштирок этмаймиз”, деди Россия президенти.
Музокаралар якунида сўзлаган президент Медведев Россия ва НАТО ўртасида муносабатларнинг совуқлашган даври тугаганини баён қилди ва томонлар кўп жиҳатлардан ўхшаш таҳдидлар остида қолаётгани боис ҳам ҳамкорлик қилиш зарурлигини урғулади.
Шунингдек, Россия ўз ҳудуди орқали НАТО нинг Афғонистондаги кучларига ташиладиган ноҳарбий юклар транзитига оид шартномани кенгайтиришга ҳам рози бўлди.
АҚШ президенти Барак Обама Россия раҳбариятининг ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими борасида НАТО билан ҳамкорлик имкониятларидан гап очганини олқишлади.