Линклар

logo-print

Медведев АҚШ Сенатини СТАРТни тасдиқлашга чақирди


Россия президенти Димитрий Медведев АҚШ президенти ва НАТО етакчиси ортидан Америка Сенатига мурожаат қилиб, СТАРТ битимини ратификация қилишга чақирди.

Лиссабондаги матбуот анжуманида чиқиш қилган Медведев АҚШ сенаторларини бу ишга “масъулиятли ёндошишга” даъват қилди.

СТАРТ битими кучга кириши учун АҚШ Сенати ва Россия парламентининг қуйи палатаси бўлган Давлат Думаси тасдиғидан ўтиши лозим. Медведев АҚШ Сенати тасдиқламас экан, бу ҳужжатни Дума ҳам ратификация қилмаслигидан огоҳлантирди.

АҚШ ва Россия президентлари ўртасида шу йил апрел ойида имзоланган СТАРТ битими ҳар икки давлатдаги ядровий қуроллар сонини қарийб 30 фоизга қисқартиришни кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG