Линклар

Ғарб етакчилари валюта девалвациясидан қайтармоқда


АҚШ ва Европа Иттифоқи етакчилари иқтисодиёти қудратли давлатларни ўз савдо позициясини кучайтириш мақсадида миллий валютани девалвация қилиш амалиётларидан тийилишга чақирди.

Бу ҳақда Лиссабонда бўлган НАТО-Россия саммити якунида эълон қилинган баёнотда кимўзарга қилинаётган бундай чораларнинг хатарли оқибатларидан огоҳлантирилган, аммо, бунинг олдини олишга қаратилган муайян чоралар ҳақида қарор берилмаган.

Бу масалага бағишланган музокараларда АҚШ президенти Барак Обама, Европа кенгаши раҳбари Ҳерман Ван Ромпей, Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Барроза ва ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштонлар иштирок этди.

Музокараларда, шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, тоза энергетик манбалардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG