Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:36

Петербургда йўлбарсларни сақлаб қолиш йўллари изланади


Дунё бўйлаб қирилиб бораётган йўлбарсларни сақлаб қолишга қаратилган 13 давлат расмийлари иштирокидаги форум бугун Санкт-Петербургда иш бошлайди.

Саммитга Россия Бош вазири Владимир Путин раислик қилади.

Ёввоий табиат бутунжаҳон жамғармасининг Россиядаги директори Игор Честин саммит олдига қўйилган вазифалар ҳақида шундай деди.

- Саммит етакчиларининг асосий мақсади кейинги 12 йил ичида, яъни, 2022 йилга қадар ер юзида мавжуд оз сонли йўлбарслар сонини икки баробарга кўпайтиришга эришиш тўғрисидаги келишувни имзолашдир, деди Игор Честин.

Ёввойи табиат жаҳон жамғармаси берган маълумотга кўра, шу кунларда дунёда атига 3 минг 200 дона йўлбарс яшамоқда. Юз йил олдин уларнинг сони 100 мингдан ортиқ бўлган.

Ўрмонларнинг қирқилиши ва йўлбарс териси контрабандаси ҳайвонот оламининг бу нодир намунасини деярли йўқолиш арафасига келтириб қўйди.
XS
SM
MD
LG