Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:31

Жаслиқда қийноқдан мажруҳ маҳбуслар ғойиб бўлмоқда


Uzbekistan -- Uzbek prisoners sent through mediation of their relatives the evidence of their torture - their bloodily clothes, Tashkent, 2006
Uzbekistan -- Uzbek prisoners sent through mediation of their relatives the evidence of their torture - their bloodily clothes, Tashkent, 2006
Жаслиқ қамоқхонасида диндор маҳбуслар қийноқлар ва сафдошларининг ғойиб бўлишига қарши яна очлик эълон қилди.

Бу ҳақда маҳбусларнинг Озодлик билан боғланган яқинлари сўзларига кўра, сўнгги ойлар ичида маҳбусларга нисбатан тазйиқ янада зўрайган ва жисмонан мажруҳга айлантирилган кўпчилик маҳбуслар ойлар давомида яқинларига кўрсатилмаяпти. Бундан ташқари, ўнга яқин маҳбус ғойиб бўлгани айтилмоқда.

Жаслиқ қамоқхонаси ёнидаги меҳмонхонадан сўзлаган тошкентлик Малика Ҳолмуҳамедова қамоқхонада қийноқларнинг янада ваҳшийлашиб бораётгани ва қийноққа солинган маҳбусларнинг ғойиб бўлиб қолаётгани хусусида Республика Жазони ижро этиш бош бошқармасидан олган жавобини шундай ифодалади.

"Биз инсон ҳуқуқлари таъминланишини талаб қиламиз, у ерда йигитларнинг аҳволи жуда оғир, ҳатто, қуруқ қайнаган сувни ҳам беришмаётган экан, сиз ҳуқуқ ҳимоячисиз, ёрдам беринг, десак бошқарма ходими: "Мен ҳуқуқ ҳимоячиси эмасман, кўрмаяпсизми, формада ўтирибман", деб бизни калака қилди", дейди бошқармадан бор-йўғи шу жавобни олганидан хавфсаласи пир бўлган аёл.

Малика Холмуҳамедова ва унга ўхшаб ўз яқинларини кўриш учун “Борса келмас” номини олган Жаслиққа борган яна бир неча аёлнинг Озодликка айтишича, маҳбуслар ғойиб бўлган сафдошларининг топилишини талаб қилиб, очлик эълон қилган.
XS
SM
MD
LG