Линклар

Рим Папаси ҳимоя учун презерватив қўллашни оқлади


БМТ нинг ОИТС га қарши кураш агентлиги — UNAIDS Рим Папасининг касаллик юқтириш хавфига қарши баъзан презервативдан фойдаланишига изн берганини олқишлади.

Агентлик раҳбари Майкл Сидибе Женевада берган баёнотида Папанинг сўзлари ОИТСга қарши курашда “сезиларли даражада илгари силжиш” бўлганини айтди. Унга кўра, масъулиятли жинсий алоқа ОИТС ва ОИТВ олдини олишда жуда муҳим рол ўйнайди.

Германия журналистига берилган интервюси асосида чоп этилган китобда Бенедикт 16 масъулиятли равишда презервативдан фойдаланиш “баъзи индивидуал ҳолатларда оқланиши” мумкинлиги айтган.

Бунга қадар эса Ватикан контрацептив воситаларнинг ҳар қандай кўринишидан фойдаланишни қатъиян тақиқлаб келган.
XS
SM
MD
LG