Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:55

Қандахорда уч киши минадан нобуд бўлди


Афғонистон жанубидаги Қандахор вилоятида йўл четига ўрнатилган минага учраб тинч аҳолидан уч киши нобуд бўлди, тўрт киши яраланди.

НАТО кучларидан олинган маълумотга кўра, жабрланганлар ҳарбий носпиталга ётқизилган.

Афғонистонда фаолият юритаётган қарийб 30 халқаро ташкилот қуролли қаршиликда иштирок этаётганларни тинч аҳолига зарар етиши олдини олишга чақирди.

БМТ маълумотларига кўра, бу йил Толибон режими ағдарилганидан буён тинч аҳолига энг кўп зарар етказилган йил бўлди.
XS
SM
MD
LG