Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:50

Яҳудий кўйлари аҳлига АҚШ таклифи ёқмади


Яҳудийлар учун қурилган турар-жойларнинг минглаб аҳли якшанба куни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги қурилишларни яна тўхтатиб туриш тўғрисидаги АҚШ таклифига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Тадбир Қуддус шаҳрида, Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг идораси олдида ўтказилди.

Куни кеча АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ғарбий соҳилдаги кўйларда қурилишга янги 90 кунлик мораторий эълон қилишни Исроил ҳукуматига таклиф қилган эди.

Исроил ҳозирча бу масалада Вашингтонга жавоб бергани йўқ.

Фаластин мухторияти раиси Маҳмуд Аббос АҚШнинг таклифини танқид қилди. Аббосга кўра, мораторий Шарқий Қуддусдаги қурилишларга ҳам жорий этилган тақдирдагина Фаластин Исроил билан сўзлашувларни қайта тиклаши мумкин.
XS
SM
MD
LG