Линклар

logo-print

Ню-Йоркдан Москвага учган учоқ Ню-Йоркка қўнди


Ню-Йоркдан Москвага учган "Дельта" авиаширкатига қарашли йўловчи учоғи моторида носозлик юз бергани сабабли ортига қайтиб, Ню-Йорк аэропортига қўнди.

Учоқнинг моторидан ўт чиққани тўғрисида бир қатор оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган хабар асоссиз экани айтилмоқда.

Кеннеди аэропортига қайтиб қўнган учоқда 200 киши бор эди. Хабарларга қараганда, учоқнинг ўзига ҳам, йўловчиларга ҳам зарар етмаган.
XS
SM
MD
LG