Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:14

Абдуманноб Пўлат вафот этди


Абдуманноб Пўлат Озодлик радиоси билан узоқ йиллар таҳлилчи сифатида ҳамкорлик қилиб келган.
Абдуманноб Пўлат Озодлик радиоси билан узоқ йиллар таҳлилчи сифатида ҳамкорлик қилиб келган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти асосчиси Абдуманноб Пўлат якшанба куни 59 ёшида АҚШда вафот этди. Марҳум Ўзбекистондаги дастлабки мухолифат ҳаракати бўлмиш Бирликнинг ҳам энг фаол аъзоларидан бўлган.

Абдуманноб ака яқинларининг айтишларича, у бир неча ой давом этган оғир хасталикдан сўнг ҳаёт билан видолашган.

Марҳумнинг жанозаси душанба (22 ноябр) куни Виржиния штатининг Спрингфилд шаҳарчасидаги Дорул-Худо масжидида пешин намозидан сўнг ўқилиши, сўнгра маййит Виржиниянинг Фредeриксбург шаҳарчасидаги мусулмонлар қабристонида дафн этилиши айтилмоқда.

Абдуманноб Пўлат 1951 йилнинг 16 декабрида Тошкент яқинидаги Ғишткўприк қишлоғида туғилган.

Ўрта мактабни битирганидан сўнг Тошкент ва Ленинград университетларида физика-математика йўналиши бўйича ўқиган.

Москва Давлат университетида аспирантурадан кейин 1979 йилда номзодлик диссертациясини ёқлаган.

Сўнгра Тошкентга қайтиб, университетда талабаларга сабоқ бера бошлаган.

Ўтган асрнинг 80-йиллари охирларида мухолифат ҳаракатларида актив иштирок эта бошлаган. 1996 йилгача Бирлик ҳаракатининг фаол аъзоларидан бири бўлган.

90-йиллар бошидан буён инсон ҳуқуқлари муҳофазаси билан ҳам шуғулланган, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг асосчиси ва раиси бўлган.

Абдуманноб Пўлат 17 йилдан буён (1993 йилдан) АҚШда яшарди. 2001 йилда унинг АҚШ фуқаролигини қабул қилгани айтилади.

Абдуманноб Пўлат Озодлик радиоси билан узоқ йиллар таҳлилчи сифатида ҳамкорлик қилиб келган.

Марҳумнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.
XS
SM
MD
LG