Линклар

Покистонда етти жанггари ўлдирилди


Покистонда АҚШ га тегишли экани тахмин қилинган учувчисиз бошқариладиган самолёт ҳужуми чоғида жанггари гуруҳларнинг яна 7 аъзоси ўлдирилди.

Улар орасида Толибларнинг маҳаллий етакчиларидан бири Мустафо Қурайшийнинг борлиги айтилмоқда. Ҳодиса Шимолий Вазиристон минтақасидаги Ҳадди қишлоғида содир бўлди.

Бу қишлоқ мамлакатнинг Афғонистон билан чегараолди ҳудудида жойлашган ва қабилалар бошқарувидаги бу аҳоли пункти деярли тўлиқ жанггари гуруҳлар назоратида.

Бу йил АҚШ ҳарбийлари Покистоннинг бу минтақасида қарийб 100 дан ортиқ ҳаво ҳужумини амалга оширди.
XS
SM
MD
LG