Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:03

Япония вазири икки луқма гап учун истеъфо берди


Япония Адлия вазири Минору Янагида ҳукумат йиғинида ўз хизмат вазифаси ҳақида гапирган икки луқма гапидан сўнг истеъфо беришга мажбур бўлди.

Минору Янагида қонунчилар мурожаатига жавобан вазир сифатида икки хил жавобни ёдда сақлаши зарурлиги —"Мен баъзи махсус масалаларга изоҳ бермайман” ва "Биз қонун ва фактларга таянган ҳолда иш кўрамиз", деган гапларни айтиш кифоя эканини айтган эди. Баъзи ахборот воситалари Минору Янагида буни ҳазил тариқасида айтгани ҳақида хабар қилмоқда.

Аммо, бу гаплар япон парламенти депутатлари кескин норозилигига сабаб бўлди ва улар унинг истеъфосини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG