Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:10

Апрел воқеалари бўйича Бишкек суди давом этади


Қирғизистонда апрел воқеаларида айбаланаётганлар устидан маҳкама жараёнлари қайта бошланиши кутилмоқда.

Адлия вазирлиги ҳимоя томонига душанба куни суд мажлисига келишини айтган. Бундан олдин адвокатлар ўз хавфсизлигига таҳдид боис маҳкамада иштирок этишдан бош тортган эди.

Собиқ президент Қурмонбек Бакиев, унинг қариндош ва сафдошлари ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилганлик ҳамда 7 апрел куни Бишкекда намойишчиларни ўққа тутганликда айбланмоқда.

Ҳозир судланувчи курсисида 22 нафар собиқ амалдор ўтирибди. Собиқ президент Бакиев етакчилигидаги яна беш амалдор эса халқаро қидирувга берилган.

Шу йил 7 апрел куни Бишкекда бўлган намойиш чоғида 80 га яқин одам отиб ташланган эди. Тергов хулосаларига кўра, бунда собиқ президент Қурмонбек Бакиев ва унинг сафдошлари айбдордир.
XS
SM
MD
LG