Линклар

Абдуманноп Пўлатов оламдан ўтди


Абдуманноп Қаюмович Пўлатов 1951 йилнинг 16 декабрида Тошкент вилояти Ғишткўприк қишлоғида туғилди. Мактабни олтин медал билан тугатгач¸ Тош ДУнинг физика куллиëтига ўқишга кирди. Таҳсилни бир муддат Ленинградда давом эттирди.

1974 йилда МГУ аспиранти бўлди. Совет армиясида ҳизмат қилди. 1979 йилда фан номзодилигини ëқлади.

1981 йилдан 1991 йилгача ТошДУ математика куллиëтида дарс берди.

Ўзбекистондаги илк сиëсий ҳаракат бўлган Бирлик фаолиятида 1988 йил сўнгидан бошлаб иштирок қилди.

1991 йилдан бошлаб Бирликдан ва мухолифатдан масофалашиб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолиятига киришди.

1991 йилда Ўзбекистондаги илк инсон ҳуқуқлари ташкилотини тузиб унга бошчилик қилди.

1992 йилнинг декабрида Бишкекдаги инсон ҳуқуқларига анжуман чоғида Абдуманноп Пўлатов Ўзбекистон СНБ ходимлари тарафидан ўғирланиб Тошкентга олиб келинди.

1992 йил январ ойида Тошкент талабалар шаҳарчасида "президент ўз болаларини ейдиган монстр" деб ëзилган плакатни кўтариб тургани Пўлатовга айбнома бўлди.

Тошкент маҳкамаси ҳукмига кўра Пўлатов президентни ҳақорат қилганликда айбланиб 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва амнистия акти билан суд залидан озод бўлди.

Ана шундан кейин Абдуманноп Пўлатов мамлакатни тарк қилди.

1993 йилдан бошлаб АҚШ да яшай бошлади. Мухолифат фаолиятидан ҳусусан Бирлик ва уни бошқараëтган акаси Абдураҳмон Пўлатовдан масофали фаолиятда бўлди.

1996 йилда Ўзбекистон президенти Каримов "ака-ука Пўлатовлар, юртга кайтишлари учун ҳеч бир тўсиқ йўк, уларнинг ҳаёти ҳавф-хатарга куйилмайди", деб баёнот берди.

Бу сўзларни Каримов 1996 йил июнь ойидаги АКШга қилган зиёрати пайтида яна қайтарди

Ана шундан кейин Абдуманноп Пўлатов 1996 йилдан 1998 йилгача уч марта Ўзбекистонга борди.

Абдураҳмон Пўлатов Ўзбекистонда демократик сиëсий ислоҳотлар эмас балки иқтисодий ислоҳот керак деган эҳтиëткор фикрни илгари суриб келди.

Ўзбекистон ҳукуматини қўлловчи гуруҳларга яқин нуқтаи назарда бўлди.

Андижон қирғинида Каримовни айбламаган гуруҳлар орасида Пўлатов ҳам бор эди.

2001 йилда АҚШ фуқаролигини қабул қилди.

2010 йил 21 ноябр куни АҚШда узоқ давом этган касалликдан кейин оламдан ўтди.

Марҳумнинг рафиқаси ва уч фарзанди орқасида қолди.
XS
SM
MD
LG