Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:30

12 йилдан сўнг йўлбарс зоти қолмаслиги мумкин


Экспертлар агар етарли чоралар кўрилмаса, кейинги 12 йил ичида дунёда йўлбарслар мутлақо қирилиб кетиши мумкин, демоқда.

Қирилиб кетаётган йўлбарсларни сақлаб қолишга қаратилган форум 13 давлат расмийси ва экспертлар иштирокидаги форум Санкт-Петербург шаҳрида давом этмоқда. Саммитга Россия Бош вазири Владимир Путин раислик қилади.

Саммит етакчиларининг асосий мақсади кейинги 12 йил ичида, яъни, 2022 йилга қадар ер юзида мавжуд оз сонли йўлбарслар сонини икки баробарга кўпайтиришга эришиш тўғрисидаги келишувни имзолашдир

Ёввойи табиат жаҳон жамғармаси берган маълумотга кўра, шу кунларда дунёда атига 3200 дона йўлбарс яшамоқда. 100 йил олдин уларнинг сони 100 мингдан ортиқ бўлган.

Ўрмонларнинг қирқилиши ва йўлбарс териси контрабандаси ҳайвонот оламининг бу нодир намунасини деярли йўқолиш арафасига келтириб қўйди.
XS
SM
MD
LG