Линклар

Ўзбекистонда олтин қазиб олиш билан шуғулландиган Британиянинг Oxus Gold шикарти 2010 йилнинг охирига қадар Хитой сармоядорларидан 185 миллион АҚШ долларига тенг маблағ олишга умид қилмоқда.

Бу ҳақда ширкатнинг жамоатчилик билан ишлаш бўлими расмийси Эд Портманнинг Озодликка айтишича, Хитой сармоядорлари Oxus Gold ширкатининг 50 фоиз акцяилари эвазига бериши кутилаётган 185 миллион АҚШ доллари "Амантайтау Голдфилдз" Ўзбекистон-Британия қўшма корхонаси Марказий Қизилқум конларида олтин қазиб олиш ишларини такомиллаштиришга сарфлайди.

Oxus Gold ширкати шу йилнинг бошида Хитой сармоядорлари консорциуми билан ширкатнинг 50 фоизини 185 миллион АҚШ долларига сотиш ҳақида келишувга эришган эди. Бу келишув Хитой сармоядорлари томонидан маъқулланиши лозим эди.

Oxus Gold сўзчиси жаноб Портманга кўра, хитойликлар шартнома имзоланишига дастлабки розилигини берган ва йилнинг охиригача бу шартнома имзолнишига умид қилинмоқда.

Oxus Gold ширкати 1998 йилда Ўзбекистон ҳукумати билан “Amantaytau Goldfields” қўшма корхонасини тузиш бўйича келишувни имзолаганидан бери Қизилқумда олтин қазиш билан шуғулланиб келади.

Андижон воқеаларидан кейин, 2006 йилда Ўзбекистон ҳукумати Oxus Gold ни солиқдан бўйин товлаганлик айби билан судга берган.
Oxus Gold ўша пайтда президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнорага тегишли экани айтилган Зеромакс ширкатига 16 фоиз акцияларни хатлаб бериш эвазига судда ғолиб чиққан эди.
XS
SM
MD
LG