Линклар

Афғонистонга аталган ноҳарбий юклар ҳажми ошади


АҚШ Афғонистондаги НАТО қўшинларига аталган ва асосий қисми Ўзбекистон орқали олиб ўтиладиган юклар ҳажмини ошириш ниятида.

Бу ҳақда “Регнум” агентлиги берган хабарга кўра, АҚШ Мудофаа вазирининг Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дэвид Сидней АҚШ Конгрессида қилган чиқишида ҳозир Шимолий тармоқ орқали ҳафтасига мингта контэйнер жўнатилаётгани ва яқин ойлар ичида юк ҳажмини ошириш режалаштирилаётганини айтган.

Маълумки, бу юкларнинг 98 фоизи Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб ўтилмоқда. Ҳозирда Афғонистондаги коалицияга мўлжалланган юкларнинг 30 фоизи Шимолий тармоқ (NDN) йўналиши орқали икки ҳудуддан — Россия ва Қозоғистондан етказилмоқда ҳамда бу йўналишда ноҳарбий юклар ташилмоқда.

Юклар 2009 йил феврал ойидан бошлаб Рига портида қабул қилиниб, у ердан темир йўл орқали Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон йўналишида Афғонистонга етказилади.

Юкларнинг 50 фоизига яқин қисми эса Покистон орқали, асосан, ҳарбий юкларни ташкил қилган яна 20 фоизлик қисми ҳаво орқали Афғонистонга етказилмоқда.
XS
SM
MD
LG